•  
  • urganch38-son@umail.uz
  • +998919172288
  • Ro'yxatdan o'tish

Maktab yangiliklari

Хайр мактаб – салом коллеж

 06.06.2017   

Урганч туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2016-2017 ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр мактаб – салом коллеж” тадбири халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва “Хайр мактаб–салом коллеж” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган тадбирни ўтказиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар асосида ўтказилди.

Тадбирда Урганч туман ХТМФМТТЭБ ўринбосари Ф.Ражабов, инглиз тили фани методисти С.Умарова, Нуроний жамғармаси раиси Г.Шарипова,  Урганч туман Саноат касб-ҳунар  коллежининг махсус фан ўқитувчилари Т.Жуманиязова, Х.Машаритпова, М.Жамматова, “Олтин кўл” МФЙ раиси П.Рўзметов, маслахатчи Р.Аллабергановалар иштирок қилишди. Бундан ташқари мактаб ота-оналар кўмитаси раиси А.Матназарова, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари вакиллари, Вилоят ИИБ ЙХХБ А/О 1СГ ЙПХ катта инспектори кичик сержант А.Исмоилов, Урганч туман ИИБ  ХПБ ТПИ лейтенант А.Юлдашев ҳам иштирок этдилар.

         Тадбирда иштирок қилган меҳмонлар мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини бугунги тантана билан табрикладилар.

         Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, тадбиркорлик, ободонлаштириш ишларини ҳамда шу жумладан, вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар, Урганч шахридаги ўзгаришлар, туманларда бунёд қилинган ишлаб чиқариш корхоналари, мини завод ва фабрикалар мисолида айтиб ўтишди.

Йил давомида аъло баҳоларга ўқиган, юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчиларга, “Олимпиада ғолиби”, “Билимлар беллашуви” ғолиби, “Энг аълочи ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Энг фаол синф”, “Ижодкор ўқувчи”,  “Инглиз тили билимдони”, “Мактабимиз фахри”, “Энг ораста қиз” каби кўрик танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, мактаб маъмуриятининг  диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-онасига мактаб маъмурияти томонидан тантанали равишда ташаккурномалар берилди.

Тадбирда 6-7-8-9-синф ўқувчилари ўзларининг чиқишлари билан тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир тугагач, 9-синф ўқувчиларини тадбирлар залига йиғиб режа асосида суҳбат ва мулоҳазалар ўтказилди. Бу мулоқотларда туман касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, Урганч Давлат университиетининг амалиётчи талабалари иштирок етдилар.

Туман Саноат Транспорт касб-ҳунар коллеж ўқитувчилари ва Саноат касб-ҳунар коллеж ўқитувчилари 9-синф ўқитувчиларига ўзлари фаолият юритаётган таълим муассасаларида ўргатиладиган касб-ҳунарлар у ерда яратилган шароит- шароитлар хақида маълумот берди.

Урганч Давлат университети талабалари ҳам ўқувчиларга олий таълим муассасасидаги йўналишлар, у ердаги яртилган шарт-шароитлари тўғрисида, йигитларга бир йиллик харбий хизмат даврида тест топшириб, олий муассассига ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар  хақида  маълумотлар бердилар. Бу учрашув қизғин бахс мунозаралар, савол-жавоблар, мулоқотлар тарзида ўтди.

korildi:  321

 

O'xshash manbalar

Fikr bildirish

Ismingiz *

Elektron manzil *

Xatingiz *

Rasmdagi kodni yozing *

antibot

 Tadbirlar

22
May

22
May

So'rovnoma

 Foydali manbalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
press-service.uz
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
senat.gov.uz
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portoli
my.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Hukumat portoli
gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazrligi
uzedu.uz
Ziyo NET
ziyonet.uz
Yagona identifikatsiya tizimi
id.uz
Milliy qidiruv tizimi
www.uz
Xorazm viloyat Hokimligi
xorazm.uz