•  
  • urganch38-son@umail.uz
  • +998919172288
  • Ro'yxatdan o'tish

Maktab yangiliklari

Туркманист ондаги таассуротл арим

 06.06.2017   

Мен Мақсудбекова Паризода  тенгдошларим билан Туркманистоннинг энг сўлим гўшаси –“Аваза” миллий сайёхлик маскани “Даянч” оромгоҳида бўлдим.биз у ерда Туркманистонлик тенгдошларимизга миллий санъатимизни намойиш этганимизда, куй-қўшиқларимиз, рақсларимиз уларга жуда ёқди. Янги дўстлар ўрттирдим. Энг асосийси, биз бир-биримизни таржимонсиз тушундик. Қардош тенгдошларимизга юртимизда ёшларга юритилаётган шарт-шароитлар, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик ҳақида гапириб берганимизда, ҳавас билан қарашди.  Турли нуфузли халқаро мусиқа ва спорт танловлари, халқаро Фан олимпиадаларида  ўзбек ёшларининг мувофаққиятли ютуқларини ҳавас билан эътироф этишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев оромгоҳга ташриф буюрганида туйган хиссиётларимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Хаммамиз худди ота-онаси келган болалардек хурсанд бўлдик, қувончдан ичимизга сиғмай кетдик. Бахтимиз ва иқболимиз учун жон куйдирган, ўқиб ўрганишимиз, ҳаттоки дам олишимиз чун шароит яратиб бераётган Президентимизга қандай миннатдорчилик билдириш хақида ўйлардик.

Биринчи марта Ватандан узоқда бўлишим. Она юрт соғинчи, Ватанни қўмсаш деган сўзларни фақат китобларда ўқиганлим. Илк маротаба бу туйғуларни ҳис қилдим. Қуёшнинг заррин нурларида мавжланиб турган Касий соҳилларида мириқиб кезаётган дамларимда ҳам юртимни соғиндим. Шунда шоир бежиз “Римни алишмасман бедапоянгга” деган сатрларни битмаганига амин бўлдим. Мен ўзбекнинг оддий қизи сифатида юрагимда бир олам орзулар ва шижоат билан ахд қилдим: бор кучим ва билимим билан муқаддас Ватаним равнақи йўлида хизмат қиламан. Ўз боласидек яхши кўриб, ғамхўрлик кўрсатаётган инсонлар ишончини оқлаш учун ёшлик шижоатимни аямайман.

korildi:  267

 

O'xshash manbalar

Fikr bildirish

Ismingiz *

Elektron manzil *

Xatingiz *

Rasmdagi kodni yozing *

antibot

 Tadbirlar

22
May

22
May

So'rovnoma

 Foydali manbalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
press-service.uz
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
senat.gov.uz
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portoli
my.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Hukumat portoli
gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazrligi
uzedu.uz
Ziyo NET
ziyonet.uz
Yagona identifikatsiya tizimi
id.uz
Milliy qidiruv tizimi
www.uz
Xorazm viloyat Hokimligi
xorazm.uz